Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт қурбонлари сони 20 нафарга етди
«Air India Expres» компаниясига қарашли йўловчи самолёти Ҳиндистон аэропортида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик. Кеча Тошкент вақти билан соат 20:15 да ҳалокатга учраган «Boeing 737» ҳаво кемаси Дубай—Кожикоде (Керала штатидаги шаҳар) рейси бўйлаб Ҳиндистонга учиб келганди.
Самолёт қўнаётганида мувозанатини йўқотиши ва учиш-қўниш йўлакчаси чегарасидан чиқиб кетиши ҳалокатга сабаб бўлган.
«Hindustan Times» хабарига кўра, ушбу ҳодиса қурбонлари сони 20 нафарга етди, 140 дан ортиқ инсон жароҳатланган. Ҳар икки учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Самолёт бортида жами 190 инсон бўлган, жумладан, 174 нафари катталар, 10 нафар бола, икки учувчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси.
Йўловчилар коронавирус пандемияси туфайли хорижда қолиб кетган ҳиндистонликлар эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter