Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда депутат бошқа партияга ўтган рафиқаси билан ажрашишга қарор қилди

Ҳиндистонда депутат бошқа партияга ўтган рафиқаси билан ажрашишга қарор қилди

Фото: «Depositphotos / HayDmitriy»

Ҳиндистонда «Бхаратия Жаната» халқ партияси депутати Саумитра Хон «Тринамула Конгресси» миллий партиясига ўтган рафиқаси Сужата Мандала Хон билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда «India Times» нашри хабар берди.

Аёл матбуот анжуманида ўз қарорини эълон қилгач, келгусида эри ҳам шундай йўл тутишига умид қилганди.

Лекин кўп ўтмай эркак ҳам матбуот анжумани ўтказиб, у билан ажрашганлигини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, рафиқасининг қилмиши «ҳаммасига нуқта қўйган». Шундан сўнг ундан фамилиясидан «Хон»ни олиб ташлашни сўраган.

Аёл ўз навбатида эрининг қарорига партиянинг босими сабаб бўлганми, деб ҳайрон қолди. Шунга қарамай, аёл янги партияга қўшилганидан жуда мамнун.

Таъкидланишича, эр-хотин ўн йил олдин бир-бири билан танишишган, турмуш қурганларига беш йил тўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг