Ҳиндистонда 5 қаватли уй қулаб тушди: юзга яқин одам вайроналар остида қолиб кетди
24 август куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри яқинида қулаб тушган уй вайроналари остида камида 90 киши колиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб «Reuters» хабар берган.
Расмийларнинг маълум қилишича, қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли шу вақтгача беш қаватли бино вайроналари остидан жароҳатланган 28 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлди. Ҳодиса мамлакатнинг молиявий маркази ва жуда кўп аҳоли истиқомат қиладиган Мумбай шаҳридан 200 километр узоқликда жойлашган Махад шаҳрида содир бўлган. Таъкидланишича, қутқарув операцияси кучли ёмғир пайтида амалга оширилган — ҳозир ҳудудда ёғингарчиликлар мавсуми.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter