Ҳижоб масаласи конституцияга киритилмаса, референдум ўтказамиз – Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламент Конституцияга тегишли тузатишларни қабул қилмаса, мамлакатда аёлларнинг ҳижоб ўраши масаласи бўйича референдум ўтказилишини истисно қилмади. Бу ҳақда у 2 ноябр куни парламентда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) йиғилишида маълум қилди.
У Конституцияга тегишли ўзгартиришлар пакети тайёрланганини таъкидлади. Ҳужжатни муҳокама қилгандан сўнг, агар керак бўлса, таклифлар якунланиши мумкин. Шундан сўнг лойиҳа парламентга киритилади.
«Умид қиламизки, конституцияга ўзгартириш киритиш таклифи умумиттифоқ билан қабул қилинади. Агар бунга эришилмаса, биз бошқа қадамларни ташлашга, жумладан, референдум ўтказишга ҳам тайёрмиз», – дея унинг сўзларини келтиради Yeni Şafak нашри.
Жорий йил 22 октябр куни Эрдўғон аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйиш масаласини умумхалқ референдумига қўйиш имконияти кўриб чиқилишини эълон қилган эди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Конституцияда мактаблар, университетлар ва давлат муассасаларида ҳижоб ўраш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилмоқда. 2013 йилгача мамлакатда жамофт жойларида ҳижобда кўриниш тақиқланган эди. Бироқ амалдаги давлат раҳбари бу чекловнинг бекор қилинишига эришди.
«Қизларимиз, опа-сингилларимиз қалбидан бу оғирликни бутунлай олиб ташлаш учун рўмол ўраш эркинлигини эълон қилишни таклиф қиламан. Бу нима дегани? Мен буни конституциявий кафолатга айлантирайлик, деяпман», – деган Туркия раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter