Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳеч кимни ёлғизлатиб қўймаймиз»: Тўқаев янги баёнот билан чиқди

«Ҳеч кимни ёлғизлатиб қўймаймиз»: Тўқаев янги баёнот билан чиқди

Фото:«Inbusiness.kz»

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 11 майга қадар узайтирилди.

Бу ҳақда президент Тўқаевнинг Оқ Ўрда сайтига жойлаштирилган мурожаатида маълум қилинган.

«Бизнинг умумий вазифамиз - Қозоғистонда ёмон сценарий рўй беришига йўл қўймаслик. Фавқулодда ҳолатни 11 майгача узайтирдик. Агар вирус тарқалишининг янги тўлқини рўй бермаса (бунга умид қиламиз) вазият шу муддатгача яхшиланади» дейди президент қозоғистонликларга мурожаатида.

Тўқаев «давлат ҳеч кимни ёлғизлатиб қўймаслигини» ҳам алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, аста-секинлик билан айрим тадбиркорларга рухсат берилади, 1 майдан Нурсултон ва Олмаота ўртасидаги авиарейс тикланади.

Шу вақтга қадар 4 миллион 250 минг кишига молиявий ёрдам кўрсатилган, 570 минг кишига маҳсулотлар билан ёрдам берилган. Яна 1,1 миллион нафар аҳолига маҳсулотлар бериш кўзда тутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг