Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайкалнинг сири очилди

Ҳайкалнинг сири очилди

Фото: EPA/UPG

Ричмонд (АҚШ) шаҳрида Фуқаролар уруши даврида жанубликларга қўмондонлик қилган генерал Роберт Лининг ҳайкали бор (эди). Яқинда демонтаж пайтида ҳайкалнинг постаментида «вақт касуласи» топилди, деб ёзмоқда «New York Times».

Хабарда таъкидланишича, ҳайкал 1887 йилда ўрнатилган. Бироқ 134 йиллик тарихга эга ҳайкал оммавий тартибсизликлардан сўнг, шу йилнинг сентябрида жойидан олиб ташланди. Сабаби — Роберт Ли Конфедерациянинг бошқа генераллари билан бир қаторда қулдорлик тарафдори бўлган.

Фото: EPA/UPG
Фото: EPA/UPG

Тарихий ёзувларга кўра, ҳайкалнинг постаментида Конфедерациялар тарихидан сўзловчи тахминан 60 объект ҳақидаги маълумотлар сақланувчи вақт капсуласи бор.

Яна бир маълумотда эса махфий жойда қабрда ётган Авраам Линколннинг фотоси сақланиши айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг