Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳавода ким кучли: Россия, Хитой ёки АҚШ?

Ҳавода ким кучли: Россия, Хитой ёки АҚШ?

Фото: «РИА Новости»

Канаданинг Aeroemploi портали Ер юзидаги энг қудратли ҳаво кучларига эга давлатлар рўйхатини тузди.

Рейтингда биринчи ўринни турли модификациядаги уч мингдан ортиқ самолётлар билан қуролланган Aмерика ҳарбий ҳаво кучлари эгаллади. Мақола муаллифлари таъкидлаганидек, АҚШ дунёдаги энг яхши жиҳозланган ва технологик жиҳатдан илғор жанговар самолётларга эга.

Рўйхатда иккинчи ўринни 1900 та самолёт билан Россия Aэрокосмик кучлари эгаллади. Қайд этилишича, 30 йил давомида Россия бу соҳада сезиларли муваффақиятга эриша олди: Aэрокосмик кучлар Су-35, Су-34 каби қирувчи самолётлар билан қуролланган. Шунингдек, Москва янги авлод стратегик бомбардимончи-ракета ташувчи ПAК ДA лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

1949 йилда Собиқ Иттифоқ ёрдамида ташкил этилган Хитой авиацияси кучли учликдан жой олди. Руслар халқ озодлик армиясининг учувчиларини тайёрлаган. Бундан ташқари, улар Корея урушидаги (1950-1953) жангларда тобланишган. 1980-йилларда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари турли технологик қийинчиликларни бошдан кечирди, аммо ҳозирда янада самаралироқ бўлиш учун чуқур ислоҳотлардан ўтмоқда.

Сайёрамизнинг энг кучли ҳарбий авиациялари рўйхатига Ҳиндистон, Миср, Покистон, Туркия ва Жанубий Корея ҳаво кучлари ҳам киритилган. 400 дан ортиқ самолёт паркига эга Германия рейтингда ўнинчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг