Ҳамас Исроилнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган гаровдагилар сонини маълум қилди
Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиёти давомида берган зарбалари натижасида 70 га яқин гаровдагилар ҳалок бўлди, деб хабар берди Ҳамаснинг расмий вакили Абу Убейда.
«Душман армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари натижасида ҳалок бўлган гаровга олинганлар сони 70 кишидан ошиши мумкинлигини тасдиқлаймиз», — дейилади хабарда.
Исроил бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Икки томон ҳали ҳам музокараларни давом эттиришяпти. Қайд этилишича, Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200-300 нафар фаластинлик маҳбуслар эвазига гаровга олинган 40 кишини озод этишни ўз ичига олган келишувнинг муҳокама босқичи кетмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter