Гвардиола Манчестерда каталонча ресторан очди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англиянинг Манчестер шаҳрида каталон таомлари тайёрланадиган ресторан очди. «Championat.com» хабар беришича, «Tast Cuina Catalana» деб номланган бу ресторан уч қаватни эгаллаган.
Эслатиб ўтиш жоизки, Гвардиола «Манчестер Сити»ни бошқармоқда ва ўтган йили клуби билан Англия чемпиони бўлганди.
Аммо унга ҳақиқий шуҳратни қадрдон «Барселона»сида ишлаган йиллар келтирди: у клуб билан 2008 — 2012 йиллар давомида 14 та совринни қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter