Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гренландияда 70 йилда биринчи марта ёмғир ёғди

Гренландияда 70 йилда биринчи марта ёмғир ёғди

Гренландия музликлари шиддат билан эришда давом этмоқда.

Фото: «Pixabay»

Гренландия музликларида аномал ҳолат кузатилди. Ҳаво ҳарорати нулдан кўтарилиши оқибатида ёмғир ёғди, доимий кузатувлар бошланган 1950 йилдан бери бунақаси биринчи марта содир бўляпти, деб ёзмоқда CNN.

Ўтган дам олиш кунлари Гренландия ороли музликларида ҳарорат нулдан юқорилади. Бу охирги ўн йилликдаги учинчи шундай ҳолат. Оқибатда оролнинг муз билан қопланган юзасига етти млрд. тонна сув ёмғир кўринишида келиб тушди.

Йўқотилган муз миқдори жудаям кўп: тахминан йиллик меъёрнинг етти бараваригача.

Гренландия музликлари эриши 1992 йилдан 2018 йилгача етти баравар тезлашган. XXI аср охирига бориб орол музликлари эришидан ҳосил бўлган сув Жаҳон океани сатҳи 7 сантиметрга кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг