Глобал ташқи қарз бу йил рекорд даражага етади — экспертлар
Коронавирус пандемияси туфайли глобал қарз шу йил охирига келиб рекорд даражага (277 триллион доллар — глобал ялпи ички маҳсулотнинг 365 фоизи) етади. Ушбу маълумотлар Халқаро молия институти ҳисоботида келтирилган.
Қарз ўтган йилнинг охиридан бери 15 трлн. долларга ўсди. Молиявий бўлмаган қарз 2019 йилда 194 триллион долларни ташкил этган бўлса, бу йил 210 триллион долларга етиши кутилмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг қарзи уларнинг ялпи ички маҳсулотининг қарийб 210 фоизини ташкил этади.
Мутахассислар паст фоиз ставкалари туфайли дунё бўйлаб ҳукуматлар ва корпорациялар томонидан бериладиган кредитлар сонининг кўпайишини глобал қарз ўсиш сабаби деб ҳисоблашмоқда. Шу муносабат билан иқтисодчилар дефолт хавфининг ошганлигини таъкидлайдилар.
Аввалроқ, июл ойида Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари дунёдаги барча мамлакатларнинг миллий қарзлари тарихда биринчи марта 2020 йил охирига қадар дунё ЯИМнинг 101,5 фоизига етишини ва иккинчи жаҳон урушидан кейинги каби рекорд янгилашини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter