Германияда шубҳали кимса қочиб кетди
Германиянинг Франкфурт халқаро аэропортида шубҳали кимса қочиб кетди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Федераль полиция хизматининг маълум қилишича, Франкфурт аэропортининг биринчи терминалида полиция ходимлари қидирув олиб боришяпти.
Айрим парвозлар бекор қилинган. Аэропортнинг иккинчи ва учинчи қаватлари бўшатилган.
Федерель полиция хизмати матбуот котиби Ризо Аҳмарийнинг «Bild» газетасига маълум қилишича, ваколати бўлмаган бир киши кириш тақиқланган ҳудудга ўтиб, ғойиб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter