Германияда президент қайта сайланди
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер иккинчи муддатга қайта сайланди.
Штайнмайер 66 ёшда. Сиёсатдаги фаолиятини социал-демократ сифатида бошлаган. Икки марта Германия ташқи ишлар вазири бўлган. 2017 йилда, Йоахим Гаукдан сўнг, илк маротаба Германия президентлигига сайланган.
Давлат раҳбари — президент Германия Федерал йиғини томонидан сайланади. Бу сафарги сайловда Штайнмайер 1045 овоз тўплади. Мамлакатнинг деярли барча йирик партиялари унинг номзодини ёқлаган.
Сиёсатчи иккинчи муддат ҳам фаолиятини давом эттириш истагини 2021 йилнинг май ойида билдирганди. Германияда президент беш йил муддатга сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter