Германия президенти африкаликлардан кечирим сўради
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Танзаниянинг Сонгеа шаҳрига ташрифи чоғида XX аср бошидаги немис мустамлакачилиги учун кечирим сўради.
Германия раҳбари тарихий шахс Сонгеа Мбанонинг авлодлари билан учрашувда бу ҳақда гапирган.
«Мен немис мустамлакачилиги қурбонлари олдида таъзим қиламан. Бу ерда немислар ота-боболарингизга нисбатан қилган ишлари учун сиздан кечирим сўрайман», — деди Германия президенти.
Штайнмайер 1906 йилда немис мустамлакачи кучлари Сонгеа ва унинг 66 шерикларини қатл қилган Мажи-Мажи уруши воқеаларини эслади.
Ушбу урушда немислар қарийб 300 минг африкаликни қириб ташлаган.
«Мен немис мустамлакачи аскарларининг сизнинг аждодингиз, унинг сафдошлари ва ҳозирги Танзания ҳудудидаги бошқа кўплаб одамларга нисбатан қилган ишларидан жуда афсусдаман», деб қўшимча қилди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter