Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гадҳайм қишлоғи «Брексит»дан сўнг Европанинг юрагига айланади

Гадҳайм қишлоғи «Брексит»дан сўнг Европанинг юрагига айланади

Фото: «Jordan Times»

Гадҳайм — Бавария (Германия)даги қишлоқ. Эртадан кейин шу кичкина қишлоқча тарихидаги энг муҳим воқеа юз беради. Маҳаллий аҳоли «Брексит»ни интиқлик билан кутмоқда. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

«Европа иттифоқининг янги жўғрофий маркази Гадҳаймга кўчади», — деди бургомистр Юрген Гётц.

Ягона Европа юраги бир неча марта алмашган. Хорватия ЕИга 2013 йилда қўшилганидан кейин ушбу мақом Гадҳаймдан 70 километр наридаги Вестернгрундга ўтди. Орадан бир йил ўтиб, французларга қарашли Майотта мухтор ороли ЕИ таркибида пайдо бўлгач, жўғрофий марказ яна силжиди, кўп узоққамас — 500 метрга.

Гадҳайм қишлоғи. Фото: «The Guardian»

Эндиги ўзгаришлар эса анча жиддий. Бутун бошли «Туманли альбион» Евроиттифоқ шакл-шамойилини ўзгартириб кетмоқда, буни эса иттифоқнинг бўлғуси жўғрофий маркази аҳли, улар атиги 80 киши, интиқлик билан кутишмоқда.

«Шу пайтгача Иттифоққа фақат қўшилишарди. Уни биринчи марта тарк этишяпти. Аммо кейинги сафар, «оғирлик маркази» ўзгарадиган бўлса, бу қайсидир мамлакат чиқиб кетиши ҳисобига эмас, балки қўшилиши эвазига бўлишини истардим», — деди бургомистр Гётц.

Ҳозир Гадҳайм меҳмонларни кутишга шай: Европа маркази аталмиш заминга байроқлар қадаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ марказига айланган Вестернгрундга охирги тўрт йилда 10 минг нафар сайёҳ келиб кетганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг