Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазодаги уруш фонида Байден рейтинги кескин пасайди

Ғазодаги уруш фонида Байден рейтинги кескин пасайди

NBC News телеканали сўровига кўра, АҚШ етакчиси Жо Байденнинг рейтинги унинг президентлиги давридаги энг паст даражага тушиб кетди.

Сўров шуни кўрсатдики, Байден сиёсатини маъқуллаш рейтинги 40 фоизгача пасайган.

Рейтингнинг пастлиги сайловчиларнинг аксарияти давлат раҳбарининг ташқи сиёсатга ёндашуви ва Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги зиддиятга нисбатан позициясини қўллаб-қувватламагани билан боғлиқ, деб ҳисобланмоқда.

Шунингдек, 2024 йилги сайловлар олдидан Байден биринчи марта АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампдан ортда қолгани маълум бўлди.

Аввалроқ АҚШ президенти Хитой етакчиси билан учрашувдан кейин уни яна диктатор дея  атаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг