Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазода БМТ ҳам мисли кўрилмаган талафотга учради

Ғазода БМТ ҳам мисли кўрилмаган талафотга учради

Ғазода 7 ойдан буён давом этаётган уруш давомида БМТнинг 189 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда халқаро ташкилот ҳисоботида қайд этилган.

Ҳисоботда Исроил бомбардимонлари оқибатида тинч аҳоли вакиллари сони ошиб бораётгани, Ғазода гуманитар инқироз — очлик, ташналик ва юқумли хасталиклар кучаяётгани хавотирли ҳол ўлароқ баён қилинган. Исроил маъмурияти минтақага инсонпарварлик кўмаги етказишга тўсқинлик қилаётгани ҳам қораланган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 2023 йил 7 октябрда Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазога бостириб кирганидан буён 35 173 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 79 061 нафари жароҳатланди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришга кўра, халқаро ташкилотнинг бутун тарихи мобайнида Ғазодаги каби кўп ўлим кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг