Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гавайида ҳордиқ ўрнига, хунрезлик

Гавайида ҳордиқ ўрнига, хунрезлик

Фото: «hawaiinewsnow.com»

Гавайи ороллари (АҚШ)даги Гонолулу шаҳрида отишма натижасида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, деб хабар берди «Hawaii News Now» маҳаллий телеканали.

Отишмага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ манбага кўра, отишмада гумон қилинаётган шахсни ўзи яшаётган уйдан ҳайдаб чиқаришган. Шундан сўнг у, айрим маълумотларга кўра, уй эгасига пичоқ билан ҳамла қилган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячиларга эса гумонланувчи шахс ўқ узган. Жароҳат олган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ниҳоятда оғир аҳволда шифохонага етказилган. Уларнинг нимадан ҳаётдан кўз юмганини канал маълум қилмаяпти.

Отишмадан сўнг жиноятчи уйга ўт қўйган, аланга қўшни уйларни ҳам ялаб ўтган, шунингдек, бир нечта машина ёниб кетган. Ҳозир ҳодиса жойида ёнғинни ўчириш ходимлари ишламоқда.

Ҳукумат гумонланувчи шахс қўлга олингани ёки отиб ўлдирилгани ҳақида хабар бермаган. Бироқ, каналга кўра, ҳодиса жойида бўлган полиция «гумондор шахсни фаол изламаётган кўринади».

«CNN» телеканалининг хабар беришича, ФҚБ ходимлари Гонолулуда «мерган» ҳали бартараф этилмаганини маълум қилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг