Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МХҚ раиси, вазирлар ва элчи... – футзал бўйича Қирғизистон президенти жамоаси таркиби аниқ бўлди

МХҚ раиси, вазирлар ва элчи... – футзал бўйича Қирғизистон президенти жамоаси таркиби аниқ бўлди

Қирғизистонда ўтказиб келинаётган футзал бўйича «Мурас» турнири жорий йил 14-15 декабр кунлари «Газпром – болалар учун» спорт-соғломлаштириш мажмуасида ва Бишкекдаги «Каба уулу Кожомкул» номидаги спорт саройида бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда иштирок этадиган 16 жамоанинг бири – мамлакат президенти Садир Жапаров жамоасининг таркиби эълон қилинди.

Президент Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоевга кўра, жамоа 15 кишидан иборат ва улар:

  1. Садир Жапаров – Қирғизистон Республикаси Президенти;
  2. Қамчибек Ташиев – Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси;
  3. Медетбек Букуев - Қирғизистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси;
  4. Аяз Баетов – адлия вазири;
  5. Алмаз Бакетаев — Молия вазири;
  6. Нуртазин Жетибаев - Давлат қурилиш директори;
  7. Худойберген Базарбоев — меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири;
  8. Алмасбек Абитов – Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги доимий вакили;
  9. Умбетали Қидиралиев – «Қумтор» олтин кони директорлар кенгаши аъзоси;
  10. Азиз Аалиев – Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси;
  11. Муса Жаманбоев – Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
  12. Майрамбек Қалибоев – Президент Администрациясининг имтиҳон топшириш бўлими эксперти;
  13. Айбек Жунушалиев – Давлат раҳбари Администрацияси Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини тайёрлаш бўлими мудири;
  14. Талант Иманов – рақамли ривожланиш вазири;
  15. Шабданбоев Канат – Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг ўринбосари – Жисмоний тарбия ва спорт департаменти директори.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида президент маъмурияти жамоаси «Мурас» турнирида ғолиб чиққан ва ютуқ эвазига олинган 1 млн сом Меҳрибонлик уйларига тақдим қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг