Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FT: Россия Япония ва Жанубий Корея билан уруш режаларини ишлаб чиққан

FT: Россия Япония ва Жанубий Корея билан уруш режаларини ишлаб чиққан

Россия Япония ва Жанубий Корея билан уруш режаларини ишлаб чиққан.

Financial Times нашрининг Ғарб манбалари тақдим этган рус ҳарбийларининг 2013-2014 йиллардаги махфий ҳужжатларига таяниб ёзишича, Россия ҳарбийлари икки давлат ҳудудидаги тўғридан-тўғри тўқнашув вақтида зарба бериши мумкин бўлган 160 та объектдан иборат рўйхатни тайёрлаган.

«Ушбу рўйхатдаги объектларнинг ярми ҳарбий мақсадли бўлиб, улар орасида Япония ва Жанубий Корея қуролли кучларининг қўмондонлик марказлари, радиолокация тизимлари, авиабазалар ва ҳарбий-денгиз объектлари бор. Аммо рўйхатда фуқаролик ва энергетик инфратузилма, жумладан заводлар, кўприклар ва ҳатто атом электр стансиялари ҳам келтирилган. Ҳужжатларда, шунингдек, зарба беришда Х-101 ракеталаридан фойдаланиш имконияти ҳам кўриб чиқилган», – деб ёзади нашр.

Қайд этилишича, бу ҳужжатлар Россия ҳарбийларининг 2008–2014 йиллар оралиғида потенциал ҳужумларга тайёрланишлари учун мўлжалланган.

«Аммо улар Россиянинг ҳарбий стратегияси учун ҳали ҳам долзарб. Россия ҳарбийлари NATO билан уруш юз берган тақдирда мамлакатнинг шарқий чегаралари заиф нуқта бўлиб қолишини ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари томонидан ҳужумга учраш эҳтимоли мавжудлигини хавотир билан кутмоқда», – дейилади FT мақоласида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг