Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фрэнсис Фукуяма нега Россия Украинага қўшин киритганини тушунтирди

Фрэнсис Фукуяма нега Россия Украинага қўшин киритганини тушунтирди

Фрэнсис Фукуяма.

Фото: «LiveJournal»

Россия 1991 йилда қулаган коммунизм оқибатларини бекор қилиш учун Украинага ҳужум қилди, деди Фрэнсис Фукуяма. Бу ҳақда «Taipei Times» ёзмоқда.

Фукуяманинг фикрича, президент Владимир Путин демократик Украина Россияда демократик ҳаракатни мотивациялашидан чўчийди.

Хитой Украинадаги воқеаларга жаҳон ҳамжамиятининг реакциясини диққат билан кузатмоқда, деди Фукуяма. Негаки, украин инқирози оқибатида халқаро муносабатлар янада танглашган.

Ёсихиро Фрэнсис Фукуяма (1952 й. туғилган) — япон миллатига мансуб Америка файласуфи, сиёсатшунос, сиёсий иқтисодчи ва ёзувчи. Шов-шув кўтарган «Тарихнинг тугаши ва сўнгги одам» китобининг муаллифи. У ўз асарида ҳаммаёқда либерал демократия ўрнатиб бўлиниши билан инсоният ўз ижтимоий-маданий тараққиётининг сўнгги нуқтасига етиб бориши ғоясини илгари суради. Фукуяма Стэнфорд университетининг Демократия, тараққиёт ва қонун устуворлиги маркази катта илмий ходими ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг