Франциялик журналистлар Елизавета II ва Пелени бехосдан «кўмиб қўйишди»
Франциянинг «Radio France Internationale» давлат радиоси сайтида ҳозирги кунда тирик бўлган бир нечта машҳур кишиларнинг таъзияномасини бехосдан эълон қилиб юборишди. Бу ҳақда «ВВС» хабар берди.
Франция ОАВ томонидан «дафн этилган» шахслар рўйхатида Буюк Британия қироличаси Елизавета II, америкалик актёр ва режиссёр Клинт Иствуд, бразилиялик футболчи Пеле, франциялик актриса Брижит Бардо, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер, кубалик инқилобчи Рауль Кастро ва Эрон олий раҳнамоси Али Ҳаменеий бор.
Жами юзга яқин некрологларнинг қораламаси эълон қилинган. Радиостанция вакилларининг айтишича, некрологларнинг эълон қилиниши техник носозлик туфайли юз берган. Журналистларнинг маълумотларига кўра, муаммо сайтни бошқа бир бошқарув тизимига ўтказиш пайтида келиб чиққан.
«Биз шунга дахлдор бўлган, бизни кузатадиган ва бизга ишонадиган барча кишилардан узр сўраймиз», — дейди «Radio France Internationale» ходими.
«ВВС»нинг қайд этишича, ОАВ ва телерадиоэшиттириш воситалари кўпинча машҳур кишиларнинг ўлимидан хабар топган заҳоти уларни тезда эълон қилиш мақсадида некрологларини олдиндан тайёрлаб қўйишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter