Франциялик дижей 3000 метр баландликда шоу кўрсатди (видео)
Франциялик дижей Швейцариянинг Альп тоғларида қор билан қопланган 3000 метр баландликдаги музликларда мусиқа ижро этди, дея хабар берди «МИР 24».
Платформа вертолёт ёрдамида музлик чўққисига олиб чиқилди — ускуналар бир неча соат давомида ўрнатилди. Шоу жонли эфирда намойиш этилди.
Пандемия туфайли мусиқачи Техо бир йилдан кўпроқ вақт давомида клубларда ва кечаларда чиқиш қилмаётганди. Шу вақт мобайнида у кўплаб янги композициялар ёзди. У ғайриоддий жойларда ижро этадиган компанияга мурожаат қилди.
Тоғ чанғи курорти артистларга ҳам ёрдам беради. Масалан, бир йил олдин бу ерда авиашоу бўлиб ўтган эди. Швейцариялик акробат 3000 метр баландликда кўзларини боғлаб сайр қилган ва велосипед ҳайдаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter