Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциядаги намойишлар туфайли Марсел дўконларига етказилган зарар 100 миллион евродан ошди

Франциядаги намойишлар туфайли Марсел дўконларига етказилган зарар 100 миллион евродан ошди

Францияда давом этаётган намойишлар туфайли Марсел шаҳридаги 400 га яқин дўконга 100 миллион евродан ошиқ зарар етказилган. Бу ҳақда «Eks-Marsel-Provans» савдо-саноат палатаси раиси Жан-Люк Шовин маълум қилди.

«Суғурталовчилар йўқотишларни 100 миллион евродан юқори баҳоламоқда. Марселда 400 га яқин дўкон зарар кўрган», – деган у «France Info» радиосига берган интервьюсида.

Палата раҳбарининг сўзларига кўра, шаҳар марказидаги бутиклар ва савдо марказларидаги дўконлар нима сотаётганидан қатъи назар ҳужумга учраган. Дўконларнинг омборлари бутунлай талон-тарож қилинган.

Марсел ҳукумати 2 июль куни жабрланган ишбилармонларга ёрдам бериш учун 2 миллион евро ажратишга ваъда берди. Дўкон ойналарини таъмирлашни қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик фондига 1 миллион евро маблағ ажратишга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари полиция ходимлари Ноил исмли 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг