Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда ярим миллиондан ошиқ тухум дўконлардан олиб қўйилди

Францияда ярим миллиондан ошиқ тухум дўконлардан олиб қўйилди

Фото: «Twitter.com»

Францияда дўконларга сотилган қарийб 500 мингдан ортиқ тухум сальмонеллёз хавфи туфайли қайтариб олинди, дея хабар берди чоршанба куни «BFMTV» телеканали.

Гап ўртача катталикдаги 535300 та тухум ҳақида бормоқда. Ҳар бир тухумга 3FRMDB08 коди туширилган. Уларнинг истеъмолга яроқлилик муддати 14 май куни тугайди. Маҳсулот Франция жануби-ғарбидаги Ланда бошқарувидаги фермада тайёрланган.

Зарарланиши мумкин бўлган тухум Matines, Eco+, Netto, Top Budget маркалари остида ёки аниқ брендларсиз Atac, Auchan, Carrefour, Système U, Intermarché ва E.Leclerc тармоқлари орқали тарқатилган.

Сальмонеллёз – ҳазм қилиш аъзоларига зарар етказувчи жиддий инфекцион касаллик. Сальмонелла тухумга кира олади. Шу боис уни истеъмол қилганда касалликни юқтириб олиш хавфи ортади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг