Францияда тиббий ниқоблар сақланаётган омбор ёниб кетди
Франция шимолида жойлашган Бобиньи шаҳридаги омборда келиб чиққан ёнғин тиббий ниқобларнинг кулини кўкка совурди, дея хабар берди «Parisien» газетаси.
Нашрнинг ёзишича, ёнғин шанба куни эрталаб газлама ва тиббий ниқобларга тўла контейнерлар сақланаётган улкан омбор ҳудудида келиб чиққан. Ёнғин оқибатида ёниб кетган ниқоблар сони ҳақида маълумот берилмаган.
Газетанинг таъкидлашича, ёнғин туфайли фақат моддий зарар етган, бирорта ҳам инсон шикастланмаган. Воқеа юз берган жойга 150 нафар ўт ўчирувчи ва жуда кўп миқдорда техника жалб этилган.
Ёнғин сабаби ва айбдорлар ҳали аниқланмади. Полиция ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter