Францияда нега масжидлар устидан назорат кучайтирилмоқда?
Франция ҳукумати радикализмни йўқ қилиш мақсадида масжидлар ва диний мактаблар устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди. Тегишли қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бугун, 16 февраль куни парламентнинг қуйи палатасида бўлиб ўтади, дея хабар берди «Associated Press».
Жумладан, ҳужжат кўпхотинлилик ва мажбурий никоҳга қарши курашишга қаратилган. Қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, у ерда президент Эммануэль Макроннинг марказий партияси кўпчиликни ташкил этади. Ҳужжат консерваторлар ҳукмронлик қилувчи Сенатда ҳам қаршиликка дуч келмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас.
Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Уларнинг фикрича, ушбу ҳужжат дин эркинлигини чеклайди. Францияда шусиз ҳам терроризмга қарши курашиш учун етарлича қонунлар мавжуд. Қонун лойиҳасига қарши томон, шунингдек, бу фақат Макроннинг келаси йилги президент сайловларидан олдин консерватив ва ўта ўнг сайловчилар орасида сиёсий очко тўплашга уриниши, дея таъкидлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter