Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция собиқ президенти уйида тинтув ўтказилди

Франция собиқ президенти уйида тинтув ўтказилди

Елисей саройи собиқ хўжайини Николя Саркозининг уйида тинтув ўтказилди. Терговчилар собиқ давлат раҳбарини сўроқ ҳам қилган. Текширув ва сўроқларнинг қайта бошланишига жиноий иш гувоҳларидан бирининг ўз кўрсатмасини ўзгартиргани сабаб бўлган. 

Николя Саркози 2007-2012 йилларда Францияга раҳбарлик қилган. Ваколат муддати тугаши ва дахлсизлик мақоми бекор қилиниши билан унга қарши коррупция, фирибгарлик ва сайлов кампанияси тартибини бузиш бўйича айбловлар илгари сурилган.

Тергов идорасига кўра, 2007 ва 2012 йиллардаги сайлов кампанияси даврида Н.Саркози Ливиянинг марҳум раҳбари Муаммар Қаззофий ҳамда L'Oreal компанияси эгаси Лилиан Бетанкурдан ноқонуний равишда маблағ олган. Бундан ташқари, собиқ президент лавозимини кўтаришни ваъда қилиб, судья Гилберт Азибертдан терговга оид махфий маълумотларни олишга уринган.

2021 йилда суд сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топилган Н.Саркозига бир йил қамоқ жазоси тайинлаган.

2016 йилда ливанлик тадбиркор Зиёд Тоқиёддин терговчиларга 2006-2007 йилларда Ливия ҳукумати томонидан берилган чемодан тўла пулларни Саркозига берганини айтган. Кейинроқ у кутилмаганда кўрсатмасидан воз кечган. Француз ҳуқуқ идоралари гувоҳга босим ўтказилгани эҳтимолини ўрганмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг