Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция бўйлаб тартибсизликлар тугагани эълон қилинди

Франция бўйлаб тартибсизликлар тугагани эълон қилинди

Франция Ички ишлар вазири Жералд Дарманен бутун республика бўйлаб тартибсизликлар тугаганини маълум қилди. Унинг сўзларидан Франция Сенати матбуот хизмати иқтибос келтирмоқда.

«Биз бутун Франция бўйлаб осойишталик қайтганини қайд этамиз», деди вазир.

Шу билан бирга, Дарманен ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамон сафарбарликни кучайтириш режимида эканини қайд этди.

Бунгача Франция бош вазири Элизабет Борн аввалроқ бутун мамлакат бўйлаб бошланган тартибсизликлар билан боғлиқ вазият деярли бутунлай нормал ҳолатга қайтганини айтди.

Бир кун аввал президент Макрон республикада кенг кўламли тартибсизликлар чўққисига чиққанини маълум қилган.

Францияда норозилик намойишлари 27 июн куни кечқурун Париж чеккасида 17 ёшли ўсмирнинг полиция қўлида ўлими топиши ортидан бошланган. 29 июнга ўтар кечаси намойишчилар машиналарга ўт қўйди, дўкон ойналарини синдирди, полициячиларга ҳужум қилди ва баррикадалар қурди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг