Франция Африкага қўшин ташлашга шайланмоқда — WSJ
Францияда Африка мамлакатларидан бирига жўнаш учун «минглаб» ҳарбий хизматчилар шай турибди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, Мали, Буркина-Фасо ва Нигер расмийлари «француз ҳарбийларига чиқиш эшикларини кўрсатганидан сўнг» Франция минтақадаги «ҳарбий позицияси»ни қайта кўриб чиқмоқда.
Номлари сир тутилган француз амалдорларига кўра, Париж Габон, Сенегал, Кот-д'Ивуар ва Чаддаги ўз ҳарбий базаларига ҳарбий йўриқчиларини жўнатишни бошлаган. Франция Африка мамлакатларининг ишларига аралашишда давом этади, фақат минтақанинг ички жараёнларидаги иштирокини «кўздан пана» қилмоқчи, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида АҚШ Нигер пойтахти Ниамейдан ҳарбий базасини олиб чиқишни якунлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter