«Forbes» жаҳоннинг энг нуфузли 100 аёлини аниқлади
Германия канцлери Ангела Меркель саккизинчи йилдирки, «Forbes» талқини бўйича, жаҳоннинг энг нуфузли аёли мақомига эга бўлди.
Иккинчи ўринда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, учинчи — Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард.
2018 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхатига, шунингдек, Буюк Британия қироличаси Елизавета II (23-ўрин), АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп (24-ўрин), Литва президенти Даля Грибаускайте (62-ўрин), Эстония президенти Керсти Кальюлайд (76-ўрин) киритилган.
ТОП-100 ни тарк этганлар: АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли ва Мьянма ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter