Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг бой футболчилар рейтинги тузилди

Энг бой футболчилар рейтинги тузилди

Фото: EDNEWS

Forbes жорий мавсумнинг даромади энг юқори футболчилари рейтингини тузди.

Топ-10га киритилган футболчиларнинг қарийб ярми Саудия Арабистони чемпионатида тўп суради.

Яққол пешқадам — «Ан-Наср» сардори Криштиану Роналду. 39 ёшли форвард бир мавсумда 285 млн доллар ишлайди (220 млн — клубдан олинадиган даромад, 65 млн — реклама ва шахсий бизнесдан тушадиган пуллар).

Топ-10:

  1. Криштиану Роналду («Ан-Наср») — $285 млн;
  2. Лионел Месси («Интер Майами») — $135;
  3. Неймар («Ал-Ҳилол») — $110 млн;
  4. Карим Бензема («Ал-Иттиҳод») — $104 млн;
  5. Килиан Мбаппе («Реал») — $90 млн;
  6. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — $60 млн;
  7. Винисиус Жуниор («Реал») — $55 млн;
  8. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») — $53 млн;
  9. Садио Мане («Ан-Наср») — $52 млн;
  10. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — $39 млн.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг