Флоридадаги отишмада 3 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳрида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Отишма ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирининг яқинида содир бўлган. Воқеа жойида бир киши ҳалок бўлган, икки киши шифохонада жон берган.
«Уларнинг аниқ ёшини билмаймиз, аммо вояга етган ёш йигитлар эканлигини тахмин қилаяпмиз», — деган полиция вакили.
Воқеа сабаби ҳали аниқлангани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter