Финляндия Россия чегарасида тўсиқлар ўрнатмоқчи
Финляндия ҳукумати мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида Россия билан чегарада тўсиқлар ўрнатишни режалаштирмоқда.
ТАСС хабарига кўра, чегара хизмати ушбу мақсадлар учун қўшимча маблағ олади.
Ушбу тўсиқларнинг қурилиши чегарачилар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан сўнг мигрантларни қабул қилиш марказлашган ҳолда, махсус ажратилган чегара ўтказиш пунктларида амалга оширилади.
Аввалроқ Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилиш тўғрисидаги шартнома имзолаганди. Финляндия ва Швециянинг НАТОга расман қўшилиши учун мазкур шартнома ўз парламентлари ва альянсга кирган 30 та мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилиниши талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter