Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Филиппинда қимматбаҳо машиналар мажақланди, полициячиларни даҳшатли синов кутмоқда (видео)

Филиппинда қимматбаҳо машиналар мажақланди, полициячиларни даҳшатли синов кутмоқда (видео)

Фото: «Carakoom.com»

Филиппин ҳукумати ҳашаматли автомобилларнинг оммавий йўқ қилинишини намойиш этди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар бермоқда.

Материалларга кўра, мусодара қилинган 20 дан ортиқ спорт автомобили экскаватор ковушининг зарбалари остида йўқ қилинган. Улар орасида атиги бир неча юз нусхада чиқарилган ноёб автомобиллар ҳам бўлган.

Газетанинг ёзишича, аввалроқ Филиппинда мусодара қилинган машиналар ким ошди савдосида сотилган, аммо кейинчалик аукционда асосан жиноятчилар қатнашаётгани маълум бўлди. Шу боис расмийлар бундай тадбирларни тақиқлади.

Маълумки, спорт автомобилларини йўқ қилиш ташаббускори Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳисобланади. Aввалроқ давлат раҳбари гиёҳванд моддалар мафиясига қарши кураш кампаниясини эълон қилганди. Бунда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган ёки ушбу жиноятга гумон қилинган бир неча минг киши судсиз қатл этилди. Бундан ташқари, Дутерте гиёҳванд моддалар савдосига йўл қўйиб берган барча полициячиларни ахталашини маълум қилган.

Куни кеча Филиппин президенти Родриго Дутерте COVID-19 билан касалланганлар сонининг яна кўпайгани боис эмлашни истамаганларни ҳибсга олишга ваъда бергани тўғрисида маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг