Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Филиппин президенти аҳолини вакцина танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Филиппин президенти аҳолини вакцина танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Фото: «Melanieharrold.com»

Филиппин аҳолиси коронавирусга қарши вакцинани мустақил танлаш имкониятидан маҳрум бўлди. Тегишли буйруқ мамлакат президенти Родриго Дутерте томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «ТAСС».

PTV телеканали томонидан намойиш этилган халққа мурожаатида сиёсатчи ҳозирда мавжуд бўлган барча вакциналар бир хил эканлигини ва ўз вазифасини уддалашини айтди. Aммо Aмерикада ишлаб чиқарилган вакцина билан эмлаш имкониятини кутмаслик керак, деди Дутерте.

«Бундай бўлмайди, сиз миллионер ёки яна аллаким бўлишингиздан қатъи назар, танлай олмайсиз. У ёки бу вакцинани афзал билди дейишларини истамайман. Қайси ҳудудда яшаманг, барчангиз бир хилсиз, танлашингизга йўл қўймайман», — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Филиппинда коронавирус билан касалланганлар сони 1,14 миллиондан ошди. 19,2 минг бемор вафот этди. Ҳозир мамлакатда Россиянинг «Спутник V», Moderna компанияси вакциналари, шунингдек, Pfizer фирмаси, Британия-Швециянинг AstraZeneca, Хитойнинг Sinovac, Ҳиндистоннинг Bharat Biotech ва Janssen препаратларидан фойдаланиш маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг