Эйфел минораси ва Лувр музейи ёпилади
Париж рамзи ҳисобланган Эйфел минораси ва Лувр музейи эртага, 8 декабрь куни ёпилади, деб хабар берди «frontnews.eu».
8 декабрь куни Парижда ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтиши сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган.
Минора ва музей маъмуриятлари шу санага чипта харид қилганларга пулларини қайтариб беришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, «сариқ нимчалилар» оммавий норозилик намойишлари ноябрь ойи ўрталарида бошланган эди. Жумладан, Парижда полиция ва ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик билдираётган «сариқ нимчалилар» ўртасида тўқнашувлар юз берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter