Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ бошқаруви биринчи марта аёл киши қўлига ўтмоқда

ЕХҲТ бошқаруви биринчи марта аёл киши қўлига ўтмоқда

Ҳелга Шмид.

Фото: «РИА Новости»

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбарлигига немис дипломати Ҳелга Шмид келмоқда. Бу ҳақда ЕХҲТнинг амалдаги раиси Эди Рама маълум қилди.

«Ушбу кенгашда ЕХҲТнинг янги раҳбарияти тайинланаётганидан мамнунман: Ҳелга Шмид — ЕХҲТ бош котиби, Матео Микаччи — Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори, Тереза Рибейра — ОАВ эркинлиги бўйича вакил, Қайрат Абдураҳмонов — миллий озчиликлар бўйича олий комиссар», — деди Рама ташкилот вазирлар кенгаши йиғилишида.

Германиялик сиёсатчи ваколат муддати 2020 йилнинг июлида ниҳоясигша етган собиқ бош котиб Томас Гремингернинг ўрнини эгаллайди. Ўшандан бери ташкилот расмий раҳбарсиз фаолият юритиб келаётганди.

Ҳелга Шмид — ташкилот раҳбари этиб тайинланаётган илк аёл киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг