Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг қайси мамлакатида уй-жой сотиб олиш осон?

Европанинг қайси мамлакатида уй-жой сотиб олиш осон?

Фото: «YouTube»

«Deloitte» халқаро консалтинг компанияси тадқиқотида аниқланишича, Португалия — шахсий уй-жой сотиб олиш учун Европадаги энг яхши мамлакат.

Португаллар ўз уй-жойига эга бўлиш учун ўртача 3,8 йил пул йиғишади. Бу Европа иттифоқи мамлакатларидаги энг яхши кўрсаткич.

Бельгия ва Дания иккинчи ўринда, 5 йил пул йиғилса битта кўчмас мулкка етади. Кейин — Австрия, Италия ва Венгрия. Бу мамлакатлар фуқаролари ўз уй-жойларига эга бўлиш учун 5,7 йилдан 7,1 йилгача тер тўкишларига тўғри келади.

Пул йиғиб юрганлар Польшада 7,5, Хорватияда 7,9 йил деганда шахсий уй олса бўларкан.

Энг қийини чехларга — нақ 11 йил кутишаркан. Латвияликлар ва британияликларга ҳам осонмас — 10,1 ва 7,9 йилдан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг