Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европани Марказий Осиё билан боғловчи транспорт коридорига 10 млрд евро ажратилади

Европани Марказий Осиё билан боғловчи транспорт коридорига 10 млрд евро ажратилади

Европа Иттифоқи давлатлари ва жаҳон молия институтлари Транскаспий транспорт коридорига 10 миллиард евро ажратиш ниятида. Бу ҳақда жорий йилнинг 29 январида бўлиб ўтган Европа комиссиясининг «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форуми очилишига бағишланган тадбирда Еврокомиссия вице-президенти Валдис Домбровскис маълум қилди.

Кейинги икки кунда форум иштирокчилари Европа ва Марказий Осиё ўртасида юк ташиш муддатини 15 кунга қисқартирувчи ушбу каридорни замонавий, мультимодал ва самарали йўналишга айлантириш учун керакли инвестицияларни ажратиш масаласини муҳокама қилади.

Қайд этилишича, ушбу савдо йўли Россияни четлаб ўтиб, Европа ва Марказий Осиёни бирлаштириш имконини беради.

Расмий Брюсселга кўра, Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, Россия Федерацияси иштирокисиз ҳар икки минтақани боғлайдиган муқобил савдо йўлларига эҳтиёж бор.

«Марказий Осиё ўзининг улкан салоҳияти билан Европа Иттифоқининг энг муҳим ҳамкорига айланди. Европа ҳам, Марказий Осиё ҳам бугунги муаммоларга қарши туришга яхшироқ тайёр бўлиш учун ўз барқарорлигини кучайтириши, сиёсий ва иқтисодий муносабатларини диверсификация қилиши керак», – дейди Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг