Европадаги ичкиликбоз давлатлар номи эълон қилинди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европанинг айнан қайси мамлакати кўпроқ ичишини аниқлади. Буни қарангки, ичкиликни энг суиистеъмол қиладиган аҳоли – Литвада экан, у ерда одам бошига йилига ўртача 15 литр тоза спирт тўғри келади. Иккинчи ўринни Чехия эгаллаган бўлса, «кучли» учликка Германия якун ясаб берган.
ЖССТ хабарига кўра, 15 ёшдан катта европалик (тадқиқот Европа Иттифоқининг 28 мамлакати ҳамда ЕИга кирмаган Норвегия ва Швейцарияда олиб борилган) ҳафтасига икки шишадан ортиқ вино қабул қилади. Агар бундан ичмайдиган ва ичишни ташлаганлар чиқариб ташланса, Европанинг катта ёшли аҳолиси ҳафтасига уч шиша вино ичиши ойдинлашади. Бу эса соғлик учун ўта зарар.
Бундан ташқари, ЖССТнинг Европа бюроси сайтида чоп этилган маърузасига кўра, сўровнома иштирокчиларининг қарийб учдан бир қисми (30,4 фоизи) охирги ойда бир ўтиришда 60 граммдан кўп тоза алкоголь ичганини тан олишган. Ташкилот буни «кучли эпизодик ароқхўрлик» деб баҳолайди: мазкур зарарли одат европалик эркакларнинг қарийб ярми (47,4 фоизи), аёлларнинг эса 14,4 фоизига хос. Таъкидланишича, «эпизодик ароқхўр»лик Чехия, Люксембург ва Болтиқбўйи давлатларида ҳам авжига чиққан.
ЖССТ тадқиқот олиб борган мамлакатлар рўйхати:
Австрия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Финляндия, Франция, Хорватия, Швеция, Швейцария, Чехия, Эстония.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter