Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европадаги энг ифлосланган денгиз аниқланди

Европадаги энг ифлосланган денгиз аниқланди

Фото: «Unian»

Франция денгизлар эксплуатацияси тадқиқот институти (Ifremer) хабарига кўра, Ўрта Ер денгизи Европадаги энг ифлосланган жой деб топилди. Бу ҳақда «BFM TV» хабар берди.

Институтнинг маълум қилишича, 1994—2017 йиллар давомида катта тадқиқот олиб борилиб, унда денгиздаги чиқинди миқдори сўнгги ўн йил ичида йилдан-йилга кўпайгани ўрганилган. Чиқиндиларнинг қарийб 60 фоизи — пластик буюмлар. Хабарда келтирилишича, чиқинди уюми қирғоқлар, денгиз туби ва юзасини қоплаб олган.

Франциянинг экология масалалари бўйича давлат котиби Браун Пуарсон 5 август куни пляжларда пластик чиқиндиларга қарши курашиш хартиясини тақдим этди. Ҳужжат жами 15 та мажбурият, жумладан, саралаш бункерларини ўрнатиш ҳамда бир марталик пластик буюмларни ишлатишни тақиқлаш зарурлигини кўзлайди.

Буш-дю-Рон француз департаментида Марсель шаҳри пляжлари бўйлаб чиқиндиларни сараловчи ўнлаб пунктларни ташкил этди. Марселнинг 21 та пляжидан олинадиган 10 тонна чиқиндидан 3 тоннаси айни вақтда саралаш бункерларига жойланади.

Маълумот учун: Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси ҳисоботига кўра, Франция ҳар йили қарийб 10000 тонна пластикни Ўрта Ер денгизига чиқариб ташлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг