Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада энергия инқирози бир неча йилгача чўзилади — Financial Times

Европада энергия инқирози бир неча йилгача чўзилади — Financial Times

Фото: ИноСМИ

Европада энергия инқирози бир неча йилгача чўзилади. Бу ҳақда айрим экспертларнинг прогнозларига асосланиб Financial Times газетаси хабар берди.

Vitol Швейцария-Нидерландия нефтетрейдери вакили Сид Бамбавалнинг айтишича, Европада бошланган газ инқирози икки-уч йилгача чўзилади. Юзлаб миллиард евро сарфланди, газ омборлари тўлдирилди, уй-хўжаликларга ёрдам кўрсатилди, бироқ инқироз хавфи юқори, шу боис ёлғон хавфсизлик ҳиссини яратиш ярамайди, қўшимча қилди у.

Газета суҳбатга тортган у ва бошқа мутахассислар энергияга талабни камайтириб, қўшимча табиий газ етказиш йўлларини излашни тавсия қилишмоқда. Vitol ижрочи директори Рассел Ҳардининг фикрича, ёнилғига талаб ошишини ушлаш учун энергия ташувчиларининг нархи баланд сақланиб туриши шарт.

Европа Иттифоқида энергия инқирози июл ойи бошларидан чуқурлашганди. Бунга Иттифоқнинг айрим мамлакатларига Ғарб санкциялари ортидан Россиядан газ етказилишидаги узилишлар сабаб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг