Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа сўнгги 500 йилдаги энг ёмон қурғоқчиликка дуч келди

Европа сўнгги 500 йилдаги энг ёмон қурғоқчиликка дуч келди

Фото: My.ua

Бу йилги қурғоқчилик Европа мамлакатларида сўнгги 500 йилдаги энг ёмони бўлиши мумкин. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати вакили баёнот берди.

Таъкидланишича, ҳозиргиси хомчўт, якуний хулоса мавсум якунига бориб берилади.

Мисли кўрилмаган қурғоқчилик, жумладан, француз виноларининг таъм хусусиятларига таъсир ўтказгани айтилмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларидаги виночилар касаба уюшмалари маълумот беришича, бу йил қурғоқчилик нафақат винонинг таъмига таъсир қилди, балки унинг нархи ошишига ҳам олиб келади, бироқ маҳсулотнинг умумий сифатида пасайиш кутилмаяпти.

Руминияда қурғоқчилик оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган 413 145 минг гектар ерда зиён ҳисобланди, мамлакатдаги жами 41 уезднинг 34 тасида сув тақчиллиги юзага келди. Ҳамма жойда ҳосил йиғиб олинмагани учун, қурғоқчилик етказган зарар миқдорини ҳисоблаш давом этяпти.

Ҳозирда мавжуд маълумотлар Европа иттифоқи мамлакатларининг деярли ярми қурғоқчиликдан зиён кўрганини кўрсатмоқда. Айниқса, Испания, Германия, Венгрия ва Бельгия фермерлари энг кўп зарар кўргани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг