«Европа секин ўлаётган пайтда Россия яхшигина пул ишламоқда» – Виктор Орбан
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи давлатларини Европа каби нотўғри сиёсатни қайта кўриб чиқишга чақирди.
Қайд этилишича, Виктор Орбан Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларини хато деб атаган.
«Санкциялар уларга қўйилган умидларни оқламади. Европа аста-секин яраланмоқда, бу пайтда эса Россия яхшигина пул ишламоқда. Бир нарса аниқ: Брюсселнинг хато санкциялар сиёсатини ўзгартириш керак», – деган у ЕИнинг норасмий учрашувида.
Шу билан бирга Орбан Венгрия нефть эмбаргосидан ташқарида эканини ва қатор чекловларга қўшилмаганини эслатиб ўтган. Бош вазирнинг фикрича, айнан санкциялар Энергетик ресурсларнинг нархини кескин ошиб кетишига олиб келди.
Венгрия бош вазири доимий равишда ЕИ (Европа Иттифоқи)ни Россияга қарши сиёсати учун танқид қилади. Унинг таъкидлашича, Россияга қарши минглаб санкциялар мавжуд, бироқ улар Москвани ларзага келтирмаган, Европа аллақачон тўртта ҳукуматдан айрилган ва чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter