Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Путин билан газ маркази яратиш бўйича келишиб олган

Эрдўғон Путин билан газ маркази яратиш бўйича келишиб олган

Эрдўғон Путин билан газ маркази яратиш бўйича келишиб олганини эълон қилди. Европа Россия газидан Туркия орқали фойдаланиши мумкин, дея тушунтирган у.

«Бугун Европа давлатлари фаол равишда газ сотиб олиш йўлларини изламоқда, Туркияда эса бундай муаммолар йўқ», – дейди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни Анқарада ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси парламент фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Россия етакчиси Владимир Путин билан сўнгги учрашувда улар газ масаласида бир фикрга келишган.

«Путиннинг ўзи Европа Туркия орқали газ сотиб олиши мумкинлигини айтди», – дейди Туркия раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Эрдўғон Энергетика вазирлигига газ тармоғини қуриш бўйича ишларни бошлаш ҳақида кўрсатма берган эди. Туркия раҳбари уни яратиш таклифини Остонадаги учрашувда Россия президенти Владимир Путиндан олгани маълум.

«Анадолу» агентлигига кўра, марказ катта эҳтимол билан мамлакат шимоли-ғарбидаги Шарқий Фракияда жойлашган бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг