Европа мамлакатлари 100 га яқин рус дипломатини чиқариб юборди
Бугун Европанинг қатор мамлакатлари россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилди.
ТАСС ёзишича, чиқариб юборилган дипломатлар сони 100 нафар атрофида.
Италия — 30 нафар, Испания — 25, Дания — 15, Эстония — 14, Латвия — 13 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишини маълум қилди.
Латвия мамлакатдаги иккита рус консулхонасини, Эстония эса Нарвада жойлашган Россия бош консулхонасини ҳамда Тартудаги элчихона канцеляриясини ёпишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter