Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози

Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози

Фото:«Vox»

Европа Иттифоқи Brexitни 2020 йилнинг 31 январигача кечиктириш масаласига розилик билдирган. Бу ҳақида «BBC» хабар бермоқда.

Европа кенгаши раиси Доналд Тускнинг фикрича, блок битимини парламент маъқулласа, Буюк Британия муддатидан олдин сафдан чиқиши мумкин.

Brexitдан масаласи Британия парламентига ўтказилаётган сайловолди дастурлари доирасига киради.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия парламентига сайловлар жорий йилнинг 12 декабрь кунида ўтказилади.

Буюк Британияда Борис Жонсон ҳокимият тепасига келгач, жорий йилнинг 31 октябрига қадар Brexitни амалга ошириш масаласи кун тартибига чиққанди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг