Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еврокомиссия раҳбари Исроилни қўллагани учун дипломатларнинг жаҳли чиқди

Еврокомиссия раҳбари Исроилни қўллагани учун дипломатларнинг жаҳли чиқди

Фото: Reuters

Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Еврокомиссия раҳбаридан норози — Урсула фон дер Ляйен Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан суҳбатда яҳудий давлатини қўллаб-қувватлашини айтган. Бу ҳақда Politico ўз манбаларига асосланиб ёзди.

ЕИга аъзо давлатлардан бирининг ТИВ раҳбари таъкидлашича, ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқи ва бошқа мамлакатга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар бошлаш — бутунлай бошқа-бошқа тушунчалар. Яна бир дипломат эса фон дер Ляйенни «якка югуриш»да айблади, негаки, бошқа мамлакатларнинг позицияларини муҳокама қилмасдан Исроилни қўллаб-қувватлаш қарори чиқарилган.

ЕИнинг фақат 10–15 мамлакати яҳудий давлати билан бирдамлигини билдирган (ташкилот аъзолари жами 27 та), қарашлар ўртасида катта жарлик борлиги кўриниб турибди.

Таъкидланишича, Евроиттифоқ бош дипломати (ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти) Кая Каллас ҳам Урсула фон дер Ляйеннинг ўзини мудофаа қилиш ҳақидаги позициясини қўлламаган ва низони музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ядровий ва ҳарбий объектларига ҳужум бошлаган эди. Ўз навбатида, Эрон ҳам Исроилга ракеталарда жавоб беришга киришди. Ўртада икки мамлакатнинг оддий аҳолиси жабрини тортмоқда.

Исроил-Эрон уруши давом этмоқда...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг