Эрондаги портлашларни ким уюштиргани маълум бўлди
3 январь куни Эроннинг Кермон шаҳрида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз зиммасига олди. Бу портлашларда 103 киши ҳалок бўлган эди.
Бу ҳақда хабар бераётган Reuters нашрининг аниқлик киритишича, чоршанба кунги портлашда ИШИДнинг икки аъзоси Қосим Сулаймоний ўлимининг 4 йиллиги муносабати билан йиғилган оломон орасига кириб портловчи камарларини ишга туширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон расмийлари 103 киши ҳалок бўлган ва 180 дан ортиқ киши жароҳатланган теракт ташкилотчиларидан «қасос олишга» ваъда берган эди.
Портлашлар 3 январь куни қабристонга кираверишда содир бўлганди. Расмийлар уч кунлик мотам эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter